10 Февраль 2018
Сингапур менежментни ривожлантириш институтида "Назм ва наво" концерт дастури

Миллий ўзлигимизни англаш, маданиятимизни ҳар томонлама ривожлантириш, халқимиз, аввало ёш авлодни юксак инсоний туйғулар руҳида тарбиялаш, уларнинг эстетик диди ва тафаккурини шакллантириш ҳамда миллий қўшиқчилигимизни мамлакатимизда кенг тарғиб қилиш мақсадида Ўзбекистон бадиий жамоалари ижодий бирлашмаси томонидан маданий-маърифий тадбирлар ўтказиб келинмоқда. 2018 йил 8 февраль куни Сингапур менежментни ривожлантириш институтида Алишер Навоий ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд кунларига бағишланган тадбирда “Дуторчилар” ансамбли иштирок этди.

Тадбирда ансамбл жамоаси ўзининг қўшиқ-куйлари билан томошабинларни ҳушнуд қилди. Айниқса, ансамбль хонандаси Аъло Рахимова ва институт талабаси ижросидаги дуэт ашула ҳаммага бирдек манзур бўлди.

Охирги янгиланиш: 17.02.2018 | 18:32