10 Февраль 2018
"Навоий ғазалларига куй басталаб ижро этилган қўшиқлар танлови" деб номланган тадбир бўлиб ўтди

Айни пайтда, сўз мулкининг султони Алишер Навоий таваллудининг 577 йиллиги Республика бўйлаб кенг нишонланмоқда. 2018 йил 10 февраль куни Термиз санъат коллежида ўқитувчилари ҳамда ўқивчилари иштирокида Алишер Навоий таваллудининг 577 йиллигига бағишлаб "Навоий ғазалларига куй басталаб ижро этилган қўшиқлар танлови" деб номланган тадбир бўлиб ўтди. Тадбирни ММИБ ўринбосари С.И.Турсунова ўз маърузаси билан очиб берди. Шундан сўнг, бошловчи томонидан тадбир шартлари ўқиб эшиттирилди. Кўрик танлов шартлари бўйича танлов иштирокчилари Г.Чориева, Г.Сайфиева, П.Шербутаева, Ч.Йўлдошев, Т.Тўраев ва У.Алламуродовалар фаол қатнашиб турли номинациялар бўйича ғолибликни қўлга киритишди.

 

Охирги янгиланиш: 22.05.2018 | 22:00