10 Февраль 2018
Жиззах вилоят мусиқали драма театри ижодий жамоаси Зарбдор туманида

     2018 йил 10 февраль куни Зарбдор туман маданият ва аҳоли дам олиш маркази томоша залида Жиззах вилоят мусиқали драма театри ижодий жамоаси томонидан Сардор Хамраев қаламига мансуб,  режиссёри Йўлдошев Шохрух томонидан тайёрланган “Баҳодир” спектакли намойиш этилди.

     Спектаклнинг асосий ғояси бугун дунё жамоатчилигини ташвишга солаётган диний экстремизм ва халқаро терроризмнинг жирканч қиёфасини очиб беришга қаратилди.

      Спектакль намойишига тумандаги ёшлар ва ота-оналари, ёшлар иттифоқи туман кенгаши фаол аъзолари таклиф этилди.

Спектаклда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Абдусоли Норматов, Жўра Исроилов каби театрнинг тажрибали актёрлари билан бирга Ҳамроз Маҳмудов, Сарвар Мустанов, Дилшод Норматов сингари иқтидорли ва ёш, етакчи актёрлар асосий ролларни ижро этишди.

      Баҳодир исмли ўзбек йигитининг диний экстремистик оқимлар сафига адашиб қўшилиб қолиши оқбатлари акс этган саҳна асарини махорат билан ижро этган театр жамоаси томошабинлар олқишига сазовор бўлишди.

Охирги янгиланиш: 17.02.2018 | 18:32