10 Февраль 2018
“Ўзбекистоннинг сув-ботқоқ ҳудудларида учрайдиган қушлар”

Ўзбекистон Давлат табиат музейи бир ярим аср давом этиб келаётган ўз фаолияти давомида музейда ва республикамизнинг кўпгина ҳудудларида турли тадбирлар, давра суҳбатлари, шунингдек, кўргазмалар ўтказиш давомида табиатдаги биохилма-хилликнинг бир қисми бўлмиш қушларнинг табиатдаги ўрни ҳақида маълумотлар бериб келмоқда, ютрдошларимизнинг ва айниқса ёш авлоднинг инсон ва табиатнинг уйғунлиги борасидаги билим ва кўникмаларини оширишларига кўмак бермоқда. Ватанимиз тараққиётининг асосий пойдевори бўлган ёш авлодни бугунги кунда билимли, иқтидорли, баркамол шахс сифатида тарбиялаш, ижодий фикрлашга, ўз билимини мустақил бойитишга, шу асосда мантиқий хулосалар хосил қилишга ўргатади.

Музейнинг бу борада амалга ошираётган ишларидан бири ватандошларимиз ва ўсиб келаётган ёш авлодда атроф-муҳитга дахлдорлик ҳиссини уйғотиш, уларни Ватанимиз табиатига муҳаббат руҳида тарбиялаш, уларнинг табиий фанларни ўзлаштиришда ва бўш вақтларини унумли ва қизиқарли ўтказишлари учун ёрдам беришдан иборатдир.

Музей экспозициясининг ва кўргазмаларининг асосий манбаси, Ўзбекистон гўзал ва бетакрор-табиати, ундаги мавжуд ўсимлик ва ҳайвонот дунёсидир.

Ўзбекистон Республикаси 1995 йилда “Биологик хилма-хиллик тўғрисида”ги Конвенцияга қўшилиб, халқаро ҳамжамият олдида ўзининг миллий биологик ресурсларини муҳофаза қилиш учун жавобгарлигини эълон қилди. Ўзбекистоннинг 2001 йилда Рамсар Конвенциясига қўшилиши халқаро аҳамиятга эга, шунингдек, Бонн конвенцияси доирасида “Ингичка тумшуқли балиқчи, Сибир турнаси (оқ турна) ва Африка-Евросиёнинг сувда сузувчи кўчманчи қушларини муҳофаза қилиш тадбирлари юзасидаги ҳамфикрлик Меморандумлари” каби халқаро битимлар имзоланди.

Кўргазманинг мақсади ташриф буюрувчиларга мамлакатимизнинг халқаро ҳамжамият олдида ўзининг миллий биологик ресурсларини муҳофаза қилишдаги ўрни, Ўзбекистондаги сув-ботқоқ ҳудудларида учрайдиган қушлар ва уларни турмуш тарзи ҳақида маълумот беришдан иборатдир.

Охирги янгиланиш: 13.12.2018 | 17:45