12 Февраль 2018
“Назм ва наво” концерт дастури 4-сон ихтисослаштирилган мактаб интернатида

Ўзбекистон бадиий жамоалари ижодий бирлашмаси томонидан миллий ўзлигимизни англаш, маданиятимизни ҳар томонлама ривожлантириш, халқимиз, аввало ёш авлодни юксак инсоний туйғулар руҳида тарбиялаш, уларнинг эстетик диди ва тафаккурини шакллантириш ҳамда миллий қўшиқчилигимизни мамлакатимизда кенг тарғиб қилиш мақсадида маданий-маърифий тадбирлар ўтказиб келинмоқда. 2018 йил 9 февраль куни 4-сон ихтисослаштирилган мактаб-интернатида буюк бобокалонимиз Алишер Навоий таваллуд кунининг 577 йиллигига бағишланган концерт дастури бўлиб ўтди. Тадбирда “Дуторчилар” ансамбли жамоаси иштирок этди.

Ансамбль жамоаси ўзининг қўшиқ-куйлари билан томошабинларни ҳушнуд қилди. Айниқса, ансамбль хонандалари ижросидаги қўшиқлар кўпчиликка манзур бўлди. Шунингдек, мактаб-интернат ўқувчилари томонидан Алишер Навоийнинг “Хамса” асардан парчалар саҳна кўринишлари орқали тақдим этди.

 

Охирги янгиланиш: 25.09.2018 | 19:59