12 Февраль 2018
“Юбилей олдидан учрашув”

Президентимиз санъат ва маданият сохаларига бир қанча имкониятлар яратиш, қўллаб-қувватлаш чора тадбирларини амалий тарзда изчил давом эттирмоқда. Шу муносабат билан йил давомида қабул қилинаётган маданий ҳаётимизга оид қарорлар ва фармонлар ижросини таъминлаш мақсадида Республикадаги барча театрлар, вилоятлар, туманлардаги , таълим муассасаларида, ўзларининг ижодий салохиятини намоён қилиб, томошабинлар сафини кенгайтирмоқда.

Андижон вилояти қўғирчоқ театри бу йил ўзининг 50 йиллик юбилей тўйини нишонлайди. Юбилей олдидан вилоят туманларига қарашли таълим муассасаларига ташриф буюриб, ижодий учрашувлар ташкил этмоқда. Қирғизистон чегара ҳудудига яқин бўлган Хонобод туманига қарашли 2-сонли мактаб ўқувчилари учун театр репертуаридаги Хайитмат Расул қаламига мансуб “Жасурбекнинг ҳийласи” спектаклини намойиш этишди. Спектакль аввалида ижодий ходимлар билан дилдан суҳбат уюштирилди. Саҳна устаси, устоз актёр Рашид Чуққиев ҳар бир актёрга алохида тавсиф бериб саҳнага таклиф этди. Муҳтарам Мамадрахимова, Нигора Казакова, Дадажон Отажонов, Дилноза Парпиева, Мадина Марифжонова, Ҳаётбек Алибоев,Кибрё Камолова, Нурулло Шомуродовлар ижодий учрашувда маҳоратларини намоён этишди. Спектаклнинг таъсирли саҳналарида, ўқувчиларни кўзига ёш келди. Хатто ўқитувчилар ҳам йиғлаб олди. Чунки спектаклдаги воқеалар, ўзига хос тарбиявий ахамиятга эга, баъзи саҳналари инсонни кўнглини бўшатиб юборади. Она табиатни асраш, бировларга ёмонлик қилмаслик, доимо яқинларига, жонзотларга мехр-оқибатли бўлишга ундайди.

Бошланғич синф ўқитувчиси Муаттар Абдурахимова хаяжонини босолмай спектакль ҳақида фикрларини билдирди.

“Тўғриси қўғирчоқ театрида бундай тарбиявий асарлар борлигини билмаган эдим. Сизларни ташрифингиз бизга завқ бағишлади. Спектаклда “Бировгв чох қазисанг, ўзинг йиқиласан”деган ғоя мени чин маънода ўйга солди. Она кийик ноласи, фарзандининг изтироби, Жасурбекнинг бугуни кундаги замон қаҳрамони экани тахсинга лойиқдир. Хар доим келишингизни истаймиз. Бугун ўқувчиларим билан спектаклни мухокама қилиб, тарбиявий жихатлари ҳақида суҳбатлашаман.”

Шу каби илиқ фикрларини билдирган биология фани ўқитувчиси Махлиёхон Холдарова ҳам театрнинг ижодий ходимларидан чексиз миннатдор эканини билдирди.

Театрнинг вазифаси инсонларни маънавий жихатдан юксалтириш, уларни теран фикрлашини бойитиш ҳамда эзгу ғоялар асосида тарбиялашдир. Юбилей олдидан режалаштирилаётган ижодий учрашувлар туманлар бўйлаб давом этмоқда.

Охирги янгиланиш: 16.07.2018 | 21:18