12 Февраль 2018
Венгриялик машҳур пианиночи Рети Балаж маҳорат дарсини ўтказди

Ўзбекистон давлат консерваторияси “Махсус фортепиано” кафедраси профессори М.Гумаров синфидан 2-босқич бакалавр Тошпўлатова Нигина Ференс Листнинг фортепиано учун ёзилган этюдини, “Махсус фортепиано” кафедраси ўқитувчиси Р.Абдуназаров синфидан 3-босқич бакалавр Закиров Абдурашид Ференс Листнинг “Мефисто валс”ни, “Махсус фортепиано” кафедраси профессори С.Гафурова синфидан 2-босқич магистр Исломова Дилара Цезарь Франкнинг “Прелюдия, фуга ва вариация”сини ижро этишди. Ушбу асарларни венгриялик Рети Балаж ўз ижросида кўрсатиб берди.
Маҳорат дарсида шунингдек, “Махсус фортепиано”, “Мусиқа назарияси”, “Бастакорлик ва чолғулаштириш” кафедраси профессор-ўқитувчилари маҳорат дарсини юқори савияда ўтказишда жонбозлик кўрсатишди.

 

Охирги янгиланиш: 11.12.2018 | 11:07