13 Февраль 2018
Қашқадарё вилоятида “Ансамбллар кўрик-танлови”нинг шахар ва туман саралаш босқичлари бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 31 майдаги “Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантириш ва такомиллаштиришга доир чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3022-сонли қарори ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2017 йил 3 октябрдаги “Болалар мусиқа ва санъат мактаблари ансамблларининг республика кўрик-танловини ўтказиш тўғрисида” ги 709-сонли буйруғи қабул қилинди. Шунга асосан Қашқадарё вилоят маданият бошқармасининг 2017 йил 16 ноябрь куни 121-сонли буйруғи тасдиқланди. Мазкур буйруқ ижросини таъминлаш мақсадида Қашқадарё вилоятидаги болалар мусиқа ва санъат мактабларида 1-9 февраль кунлари Болалар мусиқа ва санъат мактаблари “Ансамбллар кўрик-танлови”нинг шахар ва туман саралаш босқичлари бўлиб ўтди.

Танловнинг шахар ва туман саралаш босқичларида жами 1049 нафар иқтидорли ўқувчи-ёшлар иштирок этишиб, улардан 235 нафари танловнинг вилоят босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қулга киритишди.

Танловнинг Қашқадарё вилоят босқичи жорий йилнинг 23-24 февраль кунлари Қарши шаҳар 1-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида ўтказилиши белгиланган.

Охирги янгиланиш: 17.02.2018 | 18:32