13 Февраль 2018
“Буюк сиймолар мангу барҳаёт” деб номланган адабий мусиқали кеча

Қашқадарё вилоят Маданият бошқармаси Касби туман 14-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида 2018 йил 13 февраль куни Буюк мутафаккир, ўзбек тилининг асосчиси А.Навоий таваллудининг 577 йиллиги ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 535 йиллигига бағишлаб ўтказилган “Буюк сиймолар мангу барҳаёт” деб номланган адабий-мусиқали кеча бўлиб ўтди. Тадбирни 14-сон БМСМ директори И.Тошев очиб берди. Тадбирда 2-сонли, 16-сонли ҳамда 56-сонли умумий ўрта таълим мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари фаол иштирок этдилар. 14-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчиси Н.Эргашева ва М.Санавеа Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида маъруза ўқиди. Тасвирий ва амалий санъат бўлими ўқувчилари томонидан расмлар кўргазмаси намойиш этилди. Театр бўлими ўқувчилари саҳналаштирилган саҳна кўринишлари томошабинлар томонидан олқишлар билан кутиб олинди.

Мактаб халқ чолғу, анъанавий чолғу ва анъанавий хонандалик бўлими ўқитувчи ва ўқувчилари томонидан Алишер Навоий хамда Захириддин Муҳаммад Бобур ғазаллари билан куйланган ашулалар ижро этилди. Тасвирий ва амалий санъат бўлими ўқувчилари ғазаллардан парчалар ўқидилар. Тадбирни мактаб Касаба уюшмаси раиси А.Сайдалиев якунлаб, иштирокчиларга, меҳмонларга мактаб маъмурияти томонидан ўз миннатдорчилигини билдирди.

 

Охирги янгиланиш: 17.02.2018 | 18:32