13 Февраль 2018
“Ўзбекистон халқ ҳофизи” Ўктам Аҳмедов Болалар мусиқа ва санъат мактабларига ташриф буюрди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан 2017 йил 3 август куни мамлакат зиёлилари иштирокида ўтказилган йиғилишда белгиланган вазифалар ижроси ҳамда бугунги кунда юртимизда тобора кенг тарқалиб бораётган “Ўз болангни ўзинг асра!” деган даъват асосида, Болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчиларининг ота-онаси ва устозлари қалбига ҳамкорлик нуқтаи назаридан чуқур кириб бориш, ёшлар диққатини жалб этаётган “оммавий маданият”, диний жаҳолат, ақидапарастлик таҳдидига нисбатан чора-тадбирларни кучайтириш мақсадида Қашқадарё вилоят маданият бошқармаси томонидан 2018 йил 12 февраль куни Шаҳрисабз туманидаги 16-17-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабларида Ўзбекистон халқ ҳофизи Уктам Аҳмедов иштирокида “Устоз сабоқлари” мавзусида маҳорат дарслари ташкил этилди.

Маҳорат дарсларида Шаҳрисабз туманидаги 16-17-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этишди. Ўзбекистон халқ ҳофизи Ўктам Аҳмедов мактаб ўқувчиларининг истеъдодларини ижобий баҳолаб, керакли маслахатларини бериб ўтдилар.

Ўқувчи ва ўқитувчиларга "Шашмақом" ҳақида тушунчалар бериб ўтдилар.

 

Охирги янгиланиш: 21.04.2018 | 17:57