13 Февраль 2018
“Дуторчилар” ансамбли ЎзМУ қошидаги Зангиота академик лицейида “Назм ва наво” концерт дастуридa

Миллий ўзлигимизни англаш, маданиятимизни ҳар томонлама ривожлантириш, халқимиз, аввало ёш авлодни юксак инсоний туйғулар руҳида тарбиялаш, уларнинг эстетик диди ва тафаккурини шакллантириш ҳамда миллий қўшиқчилигимизни мамлакатимизда кенг тарғиб қилиш мақсадида Ўзбекистон бадиий жамоалари ижодий бирлашмаси томонидан маданий-маърифий тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

2018 йил 12 февраль куни ЎзМУ қошидаги Зангиота академик лицейида Алишер Навоий ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд кунларига бағишланган тадбирда “Дуторчилар” ансамбли иштирок этди. Тадбирда ансамбль жамоаси ўзининг қўшиқ-куйлари билан томошабинларни ҳушнуд қилди. Ансамбль жамоаси ва ташкилотчилар Зангиота тумани ҳокимлиги ва лицей раҳбарияти томонидан эсдалик совғалар ва ташаккурномалар билан тақдирланди.

 

Охирги янгиланиш: 17.02.2018 | 18:32