22 Февраль 2018
ЎРҚ-441-сон

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ

«ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ БЎЙИЧА ВАКИЛИ (ОМБУДСМАН) ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 35-сон, 916-модда)

Қонунчилик палатаси томонидан 2017 йил 18 августда қабул қилинган
Сенат томонидан 2017 йил 24 августда маъқулланган

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 24 апрелда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида»ги 392–I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 27 августда қабул қилинган 669–II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 йил, № 9, 169-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 1-модданинг иккинчи қисмидаги «ижтимоий онгини» деган сўзлар «ҳуқуқий маданиятини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 7-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«7-модда. Вакилнинг фаолияти тўғрисидаги ҳисобот

Вакилнинг фаолияти тўғрисидаги ҳисобот Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг мажлисларида ҳар йили эшитилади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ҳар йили, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 февралидан кечиктирмай, ўз мажлисида Вакилнинг фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни эшитади.

Вакилнинг фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатида эшитиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

Вакилнинг фаолияти тўғрисидаги ҳисобот Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги фракциялар ва депутатлар гуруҳлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қўмиталари томонидан дастлабки тарзда кўриб чиқилади.

Вакилнинг фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни эшитиш якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари қарорлар қабул қилади, қарорлар Вакилга юборилади»;

3) 10-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«10-модда. Вакил томонидан мурожаатларни кўриб чиқиш

Вакил аризалар, таклифлар ва шикоятлар тарзида келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқади. Вакил шикоятларни ушбу Қонунда назарда тутилган тартибда, аризалар ва таклифларни алоҳида қонунда белгиланган тартибда кўриб чиқади.

Вакил Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ўз ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини бузаётган ташкилотлар ёки мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари ёхуд ҳаракатсизлиги устидан берган шикоятларини кўриб чиқади ва у ўз текширувини ўтказиш ҳуқуқига эга.

Вакил учинчи шахсларнинг, шу жумладан нодавлат нотижорат ташкилотларининг муайян бир кишининг ёки бир гуруҳ шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги устидан берган шикоятларини кўриб чиқиш учун, башарти уларнинг бунга розилиги бўлса, қабул қилади.

Шикоятлар оғзаки, ёзма ёки электрон шаклда берилиши мумкин.

Вакил қабул жадвалларига мувофиқ жисмоний шахсларнинг ва юридик шахслар вакилларининг шахсий қабулини, шунингдек жисмоний шахсларнинг ва юридик шахслар вакилларининг сайёр шахсий қабулларини ташкил этади.

Жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш жадваллари, қабулни ўтказиш вақти, жойи ҳамда қабулга олдиндан ёзилиш тўғрисидаги ахборот, жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш тартиби Вакилнинг расмий веб-сайтида эълон қилиш, шунингдек унинг маъмурий биносида ҳамма кириши мумкин бўлган жойлардаги стендларга ёки бошқа техник воситаларга жойлаштириш орқали манфаатдор шахслар эътиборига етказилади.

Вакил суднинг ваколат доирасига кирадиган масалаларни кўриб чиқмайди.

Аноним мурожаатлар Вакил томонидан кўриб чиқилмайди»;

4) 11-модда:

биринчи қисмидаги «ҳуқуқлари ва эркинликларини» деган сўзлар «ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Шикоят беришнинг узрли сабабларга кўра ўтказиб юборилган муддати Вакил томонидан тикланиши мумкин»;

5) 12-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«12-модда. Вакилга бериладиган шикоятларга қўйиладиган талаблар

Вакилга берилган шикоятда арз қилувчининг фамилияси (исми, отасининг исми), унинг яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар, шикоят нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан берилган тақдирда эса, унинг тўлиқ номи, жойлашган ери (почта манзили) тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган бўлиши керак.

Шикоятда қарорлари, ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги устидан шикоят қилинаётган ташкилотнинг номи, мансабдор шахснинг фамилияси (исми, отасининг исми) кўрсатилади, арз қилувчининг фикрича, унинг ҳуқуқларини бузган қарорларнинг, ҳаракатларнинг ёки ҳаракатсизликнинг моҳияти баён этилади.

Шикоятлар давлат тилида ёки бошқа тилларда берилиши мумкин.

Ёзма шикоят арз қилувчининг имзоси ёки нодавлат нотижорат ташкилотининг ваколатли шахси имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак. Ёзма шикоятни арз қилувчининг имзоси билан тасдиқлаш имкони бўлмаган тақдирда, шикоят уни ёзиб берган шахснинг имзоси билан тасдиқланиб, унинг фамилияси (исми, отасининг исми) ҳам қўшимча равишда ёзиб қўйилиши керак.

Электрон шаклда берилган шикоят қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқ бўлиши керак.

Вояга етмаганлар, муомалага лаёқатсиз ва муомала лаёқати чекланган шахсларнинг манфаатларини кўзлаб шикоятлар қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда уларнинг қонуний вакиллари томонидан берилиши мумкин.

Вакил инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисида ахборот мавжуд бўлганда ёки ҳимоянинг ҳуқуқий воситаларидан мустақил равишда фойдаланишга лаёқатсиз шахсларни ҳимоя қилиш учун ўз ташаббуси билан фактлар текширувини ўтказишга ҳақлидир.

Шикоят бўйича илгари қабул қилинган мавжуд қарорлар ёки уларнинг кўчирма нусхалари, шунингдек уни кўриб чиқиш учун зарур бўлган бошқа ҳужжатлар шикоятга илова қилиниши мумкин бўлиб, мазкур ҳужжатлар қайтарилмайди, арз қилувчи уларни қайтариш ҳақида ёзма ариза берган ҳоллар бундан мустасно.

Арз қилувчилар ва уларнинг вакиллари шикоятни у кўриб чиқилгунига қадар ва кўриб чиқилаётган пайтда шикоят юзасидан қарор қабул қилингунига қадар ёзма ёки электрон шаклда ариза бериш орқали қайтариб олиши мумкин. Шикоятни қайтариб олиш тўғрисидаги ариза қонун бузилишларини аниқлаш ва бартараф этиш бўйича Вакил томонидан чоралар кўрилишини истисно этмайди.

Вакилга берилган шикоят учун давлат божи ундирилмайди»;

6) 14-модда биринчи қисмининг ўнинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги ўнинчи, ўн биринчи ва ўн иккинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:

«инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасидаги қонун ҳужжатларининг аниқланган бузилишларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарларига белгиланган муддатларда кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш;

ҳаракатларида инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари бузилганлиги аниқланган шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисида тегишли органларга илтимоснома билан кириш;

фуқаролар манфаатларини кўзлаб аризалар ва даъволар билан судларга давлат божи тўламасдан мурожаат этиш»;

7) қуйидаги мазмундаги 141-модда билан тўлдирилсин:

«141-модда. Ушлаб турилган ва қамоққа олинган, маъмурий қамоққа олинган ва озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларнинг Вакилга мурожаат этиши

Ушлаб турилган ва қамоққа олинган, маъмурий қамоққа олинган ва озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар (бундан буён матнда қамоқда турган шахслар деб юритилади) ёзма шаклдаги мурожаатларни (хатлар ва телеграммаларни) уларнинг сони чекланмаган ҳолда Вакилнинг номига юбориш ҳуқуқига эга. Вакил номига юбориладиган мурожаатлар цензура қилинмайди.

Жазони ижро этиш муассасаларининг, қамоқда сақлаш жойларининг ва махсус қабулхоналарнинг маъмурияти қамоқда турган шахсларнинг мурожаатларини Вакилга муҳрланган тарзда йигирма тўрт соатдан кечиктирмай юборади, телеграммаларни эса дарҳол юборади. Вакилнинг жавоби кўздан кечирилиши мумкин эмас ва арз қилувчига дарҳол етказиб берилади.

Шикоятлар кўриб чиқилаётганда, шунингдек фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги ҳолларини ўз ташаббуси билан текшираётганда Вакил жазони ижро этиш муассасаларига, қамоқда сақлаш жойларига ва махсус қабулхоналарга монеликсиз кириш ҳуқуқига эга. Мазкур муассасаларнинг маъмурияти Вакилнинг хавфсизлигини таъминлайди.

Жазони ижро этиш муассасаларининг, қамоқда сақлаш жойларининг ва махсус қабулхоналарнинг маъмурияти Вакилга қамоқда турган шахслар билан монеликсиз ва холи учрашиш ҳамда суҳбатлашиш учун зарур шарт-шароитларни таъминлаши шарт, учрашув ва суҳбат ушбу муассасалар ходимлари уларни кўриб турадиган, лекин эшитмайдиган шароитларда холи ўтказилади»;

8) 15-модданинг тўртинчи қисмидаги «вазифаларини бажаришга» деган сўзлар «фаолиятига» деган сўз билан алмаштирилсин;

9) 18-модданинг учинчи қисмидаги «ёки» деган сўз «ва» деган сўз билан алмаштирилсин;

10) 19-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Вакил томонидан шикоятлар кўриб чиқилаётганда жисмоний шахснинг жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеига, шунингдек юридик шахсларнинг мулк шакли, жойлашган ери (почта манзили), ташкилий-ҳуқуқий шакллари ва бошқа ҳолатларга қараб камситилишига йўл қўйилмайди»;

11) 20-модда:

биринчи қисмидаги «Инсоннинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилиши бўйича комиссия» деган сўзлар «Инсоннинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилиши бўйича комиссия (бундан буён матнда Комиссия деб юритилади)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Комиссия таркиби нодавлат нотижорат ташкилотларининг, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасида касбий ва амалий билимларга эга бўлган олимлар жумласидан тузилади. Комиссия таркибига ижро этувчи ҳокимият органларининг вакиллари ҳам маслаҳат овози ҳуқуқи билан кириши мумкин»;

иккинчи ва учинчи қисмлари тегишинча учинчи ва тўртинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

учинчи қисмидаги «Регламентга» деган сўз «Низомга» деган сўз билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:

Охирги янгиланиш: 23.08.2019 | 00:58