22 Февраль 2018
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 августдаги 617-сон қарори

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «РЕСПУБЛИКА ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ХОДИМЛАРИ МЕҲНАТИГА ҲАҚ ТЎЛАШНИНГ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛГАН ТИЗИМИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА» 2008 ЙИЛ 1 АВГУСТДАГИ 164-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ҲАҚИДА

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 33-сон, 852-модда)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида» 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон ва «Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2017 йил 16 февралдаги ПФ-4958-сон фармонлари, «Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда олий таълим сифатини янада ошириш, юқори малакали мутахассислар тайёрлаш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Республика олий таълим муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида» 2008 йил 1 августдаги 164-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 8-сон,40-модда)иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.

2. Вазирлик ва идоралар бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов зиммасига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, илм-фан ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2017 йил 11 август,

617-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 августдаги 617-сонқарорига 
ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Республика олий таълим муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида» 2008 йил 1 августдаги 164-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча

1. Қуйидаги таҳрирдаги 21-банд қўшилсин:

«21. Олий таълим муассасаларининг бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш разрядлари 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва 2017 йил 1 сентябрдан жорий этилсин».

2. 4-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, олий таълим муассасаларига эга бўлган вазирликлар ва идораларнинг кундузги ўқиш бўйича олий таълим йўналишлари ва мутахассисликларига қараб бир ўқитувчига тўғри келадиган талабалар сони нисбатининг чекланган нормативларини:

2009/2010 ўқув йилидан бошлаб — 1:10,5;

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб — 1:10,0;

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб — 1:9,5;

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб — 1:9,0 нисбатида белгилаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Белгилансинки, таълим соҳалари блоклари ва шакллари бўйича бир нафар ўқитувчи ҳисобига тўғри келадиган талабалар сони нисбатининг нормативлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланади».

3. 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«Олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилар таркиби меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий лавозим маошлари

МИҚДОРИ

сўм

Лавозимлар номи

Базавий лавозим маошлари миқдори

 

I гуруҳ

II гуруҳ

1. Кафедра мудири:

   

фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасидан бирига, хорижий мамлакатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки профессор илмий унвонига эга бўлган

2 280 056

2 178 048

фан номзоди, фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасидан бирига, хорижий мамлакатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки доцент илмий унвонига эга бўлган

2 178 048

2 094 613

илмий даражага эга бўлмаган

2 094 613

2 010 729

2. Профессор:

   

фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасидан бирига, хорижий мамлакатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга бўлган

2 178 048

2 094 613

фан номзоди ёки фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасидан бирига, хорижий мамлакатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга бўлган

2 094 613

2 010 729

илмий даражага эга бўлмаган

2 010 729

1 911 492

3. Доцент:

   

фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science), фан номзоди, фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасидан бирига ёки хорижий мамлакатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга бўлган

2 010 729

1 911 492

Илмий даражага эга бўлмаган

1 911 492

1 813 388

4. Катта ўқитувчи:

   

фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science), фан номзоди, фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасидан бирига ёки хорижий мамлакатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга бўлган

1 911 492

1 813 388

илмий даражага эга бўлмаган

1 813 388

1 717 466

5. Ассистент, ўқитувчи:

   

фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science), фан номзоди, фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасидан бирига ёки хорижий мамлакатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга бўлган

1 717 466

1 622 345

илмий даражага эга бўлмаган

1 622 345

1 528 665

6. Ўқитувчи-стажер

1 431 420

Изоҳ:

1. Ушбу иловада назарда тутилган базавий лавозим маошлари кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш таълим муассасаларида (марказлар, институтлар, факультетларда) тегишли лавозимлар учун ҳам қўлланилади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

2. Профессорлар ва доцентларнинг база

Охирги янгиланиш: 25.09.2018 | 19:59