10 Март 2018
"Истеъдод" номли халқаро танловни ўтказиш қоидалари

Жорий йилнинг 23-29 апрель кунлари  Ўзбекистон давлат консерваториясида "Истеъдод" номли халқаро танлов ўтказилади.

Танловнинг асосий мақсадлари қуйидагилар ҳисобланади:

-ўқувчи ёшларнинг истеъдоди ва ижодий қобилиятини намоён этиш;

-ўқувчиларда ўзлари танлаган ихтисосликларни чуқур ўрганишга қизиқишни ошириш;

-ёш ижрочиларнинг истеъдоди ва ижодий қобилияти бўйича ижрочилик кўникмаларини янада ривожлантириш;

-ўзбек ва бошқа халқлар куйларидан баҳраманд бўлишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш;

-ўзбек мусиқа маданиятини юксак даражага кўтариш, миллий санъатимизни дунё саҳналарига олиб чиқиш, иқтидорли ёшларни кашф этиш ва улар ижодини тарғиб этиш.

Танлов иштирокчилари ёшига кўра қуйидаги икки гуруҳга бўлинади:

а) кичик гуруҳ (12-15 ёшли иштирокчилар) танлов бошлангунига қадар ;

б) катта гуруҳ (16-19 ёшли иштирокчилар) танлов бошлангунига қадар.

Танлов қуйидаги йўналишлар бўйича ўтказилади:

а) Фортепиано;

б) Торли чолғулар (скрипка, альт, виолончель, контрабас);

в) Эстрада чолғу ижрочилиги (фортепиано, труба, тромбон, саксафон-альт, саксафон-тенор, кларнет, гитара, бас-гитара, зарбли чолғулар);

г) Анъанавий чолғу ижрочилиги (най, қушнай, чанг, қонун, рубоб, афғон рубоб, уд, танбур, дутор, доира, ғижжак хорижий иштирокчилар учун уз диёрининг миллий чолғулари);

д) Хонандалик (эстрада хонандалиги, анъанавий хонандалик) қиз бола овоз ва ўғил бола овоз. 

 

 

 

Охирги янгиланиш: 25.09.2018 | 19:59