12 Март 2018
РИМАЛ ўқувчилари «Болалар болаларга» ҳайрия лойиҳаси доирасида Республика Гематология марказида

  В. Успенский номидаги РИМАЛ ўқувчилари «Болалар болаларга» ҳайрия лойихаси доирасида Республика Гематология маркази даволанувчилари ҳузурида меҳмонда бўлишди.  2012 йилдан бошлаб эса ушбу концертлар  ҳар ойда  мунтазам равишда ўтказилиб келинмоқда.

Кичик дўстларимизнинг юзидаги табассумларини  кўриб,  уларга ўзимизнинг  тугалланмас  меҳр-муҳаббатимизнинг  бир  қисмини тақдим этганимиздан  жуда  ҳам  қувондик. Ҳар бир концертимиз самимийлик ва илиқликни,  меҳр-муҳаббат  ва  юқори кайфиятни  ўзида мужассам этиб,   жажжи бемор болажонларимизга шу тариқа кичик  бўлсада  ўз ёрдамимизни улашамиз. Бу нафақат уларни,  балки  ўзимизни ҳам ҳушнуд этиб келмоқда. Ҳар бир истидодли укувчилардан  бир томчи меҳр олиб , уни денгиздек кенгайтириб етказиб беришни, энг мухими ёрдам қўлини чўзиш ҳоҳиши ҳаётга бўлган умидни уйғотиш ҳисси барчамизда мужассам.

Бизнинг  шиор – «Биз кучлимиз қачонки , биз биргамиз….». Ўқувчиларимиз томонидан жажжи дўстларимизга уларни тузалиб кетишларини тилаб, дори-дармонлар етказилди. Тадбир сўнгидаги В.Яковлев бошчилигидаги дамли чолғулар оркестрининг концерти барчани шод этди.

Навбатдаги концертимиз 15 мартда бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда. Бу дегани биз яна бир бор ташриф буюриб, ўзимизнинг концерт дастурларимиз билан Гематология марказидаги  жажжи даволанувчиларимизни ўзларига, ҳаётда бўлган ишончларини, келажакдаги юксак орзуларини  оширишда  ўзимизнинг заррадек бўлсада ҳиссаларимизни қўшамиз деган умиддамиз.
 

 

Охирги янгиланиш: 25.09.2018 | 19:59