12 Март 2018
Болалар мусиқа ва санъат мактабларини ижодкор зиёлилар бошқаради

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 августда Ўзбекистон ижодкор зиёлилари вакиллари билан бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида халқ артистлари ва бошқа таниқли адабиёт ва санъат намояндалари, шунингдек, сўз усталарини болалар мусиқа ва санъат мактаблари ҳамда ижодий марказлар билан ҳамкорлик ишларини йўлга қўйиш вазифаси белгилаб берилган эди. Белгиланган вазифаларни бажариш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тизимидаги болалар мусиқа ва санъат мактаблари директори лавозимига тайинланган ижодкор зиёлилар, яъни Ўзбекистон Республикаси халқ артисти",  "Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби", Ўзбекистон Республикаси халқ хофизи, "Ўзбекистон Республикаси халқ бахшиси", "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист", "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими", "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси" ўз лавозим мажбуриятларини қабул қилишмоқда. Бундан мақсад, "Устоз шогирд" мактабларини ташкил этиш, асл миллий мусиқа ва санъат меросимизни ёш авлодга етказиш, уларда маданиятимиз, қадриятларимиздан фахрланиш ҳиссини ошириш, ватанпарварлик руҳида тарбялаш каби натижаларга эришишдир. Шуни таъкидлаш жоизки, вазирликнинг тегишли вазирликлар билан ҳамкорликда келишилган қўшма қарори асосида ҳар бир болалар мусиқа ва санъат мактабларига директор ўринбосари лавозими жорий этилди.
    

Охирги янгиланиш: 13.12.2018 | 17:45