13 Март 2018
“Янгиланаётган юртнинг янги илҳомлари”

    Абдулла Қаххор  уй-музейида  Наврўз умумҳалқ байрамини  кенг нишонлаш учун дастурхон атрофида  “Янгиланаётган  юртнинг  янги  илҳомлари” мавзусида  адабий,  мусиқали, бадиий  сумалак  сайли  тадбири  бўлиб ўтди.

   Тадбирда  Маданият вазирлиги  вакиллари, музей раҳбарлари, ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий комиссияси масъул котиби Алишер Икрамов,  Абдулла Қаҳҳор маҳалла фуқаролар йиғини раиси Орипова Феруза Юсуповна, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ходимлари,  Яккасарой туман  “Юнус Ражабий”  маҳалла фаоллари, “Митти юлдуз” наширёти директори ёзувчи Акбар Мирзо, Тошкент Ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш мухандислари  институти ўқитувчиси  Рахимбой Жуманиёзов, “Бувижонлар” фольклор ансамбллари,    Ўзбекистон Миллий академик драма театри фахрий актёри Хамид Тошпўлатов, Ўзбекистон халқ артисти Хасан Ражабий, Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи фаоллари  ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

 

 

     Тадбирда  “Бувижонлар” фольклор ансамбли, Тошкент шаҳар маданият коллеж  талабалари ижросида карнай-сурнай, фольклор этнографик мусиқали бадиий саҳна кўринишлари намойиш этилди.

Охирги янгиланиш: 25.09.2018 | 19:59