15 Март 2018
Узаков Жамолиддин Эркинович

Узаков Жамолиддин Эркинович 1987 йилда Тошкент вилоятида туғилган

Маълумоти - олий

2009 й. Тошкент вилояти давлат педагогика институтини битирган.

 

Фаолиятининг асосий йўналиши: 

Вазир ёрдамчиси ўз фаолиятини бевосита вазир раҳбарлиги остида олиб боради.

Тезкор ҳал этилиши лозим бўлган масалалар, вазир иштирок этиши лозим бўлган учрашув, йиғилиш ва мажлислар бўйича маълумотларни назоратда ушлаб, вазирга ахборот бериб боради.

Вазирликка (вазир номига) кирувчи ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, уларнинг ижроси юзасидан белгиланган тартибда вазир топшириқларини тайёрлайди.

Йиғилиш ва мажлисларда вазирнинг иштироки учун тайёрланган маълумотлар, ахборотлар, ҳисоботлар, маърузалар ва бошқа ҳужжатлар матнини кўриб чиқиб, вазирга тақдим этади.

Вазир топшириғига асосан ўтказиладиган тезкор йиғилишларда тегишли ходимлар иштирокини таъминлайди.

Фуқароларни вазир томонидан қабул қилинишини ташкил этади, унда тегишли раҳбар ва мутахассислар иштирокини таъминлайди.

Вазир қабулхонаси ишини мувофиқлаштиради.

Вазир фойдаланишида бўлган хоналарнинг тозалигини, ташкилий ва маиший техникаларнинг, мебель ва жиҳозларнинг созлигини назорат қилади.

Вазирлик фаолияти бўйича вазирнинг бошқа топшириқларини ҳам бажаради.

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ

2005-2009 йй. - Тошкент вилояти давлат педагогика институти талабаси

2008-2010 йй. - Тошкент вилояти давлат педагогика институти “Ахборот коммуникацион маркази” мутахассиси

2010-2010 йй. -“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Тошкент вилояти Кенгаши “Ўқув муассасаларидаги ёшлар     билан ишлаш” бўлими мудири

2010-2011 йй. - “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Тошкент вилояти Кенгаши “Иқтидорли ёшлар ва ёш   олимлар билан ишлаш” бўлими мудири

2011-2013 йй. - “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Тошкент вилояти Кенгаши раиси ўринбосари, Тошкент           вилояти “Камалак” болалар ташкилоти раиси

2013-2013 йй. - “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Тошкент вилояти Кенгаши раиси ўринбосари

2013-2014 йй. - Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Ижодкор ёшлар билан ишлаш         бошқармаси бош мутахассиси

2014-2017 йй. - Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Ижодкор ёшлар билан ишлаш         бошқармаси бошлиғи

2017-2017 йй. - Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Маънавий-маърифий муассасалар,   музейлар ахборот  ресурс марказлари бошқармаси бошлиғи

2017-2017 йй. - Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги музейлар ва кутубхоналарни ривожлантириш             бошқармаси бошлиғи

2017-2018 йй. - Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Ижодкор ёшлар билан ишлаш ва оммавий-маданий   тадбирларни ташкил этиш бошқармаси бошлиғи

2018 й. - ҳ.в.  - Вазир ёрдамчиси

Охирги янгиланиш: 20.10.2018 | 17:48