13 Апрель 2018
III “ИЛОҚ” этнографик фестивали бўлиб ўтди

2018 йил 12-апрель куни “Олтин мерос” ҳалқаро ҳайрия жамоат фонди ташабуси билан Тошкент вилояти Охонгарон туманининг кўҳна тепалигида III “ИЛОҚ” этнографик фестивали бўлиб ўтди.

Фестивалда Тошкент вилояти Маданият бошқармаси тассаруфида фаолият юритаётган “Қурама”, “Шош наволари”, “Паркент гуллари”, “Тўрғай” ва бошқа кўплаб фольклор жамоалар ва ҳалқ ансамбллари ўзининг ижодий чиқишлари билан қатнашди.

Фестиваль якунида “Олтин мерос” ҳалқаро ҳайрия жамоат фонди бошқарув раиси А.Каримов барча иштирокчиларни қимматбахо совғалар ва фахрий ёрлиқ билан тақдирлади.

Охирги янгиланиш: 25.09.2018 | 19:59