14 Апрель 2018
“Ёшлар-келажак бунёдкори!” шиори остида “Ёшлар фестивали”нинг туман босқичи бўлиб ўтди

Ёшлар масалалари бўйича республика идоралараро кенгашининг 2018 йил 8 февралдаги “Ёшлар-келажак бунёдкори!” шиори остида “Ёшлар фестиваллари”ни ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги  4-сонли мажлис баёни ижросини таъминлаш мақсадида Қашқадарё вилоят маданият бошқармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши, Вилоят халқ таълими бошқармаси, Вилоят ўрта махсус, касб-хунар таълими бошқармаси билан хамкорликда 2 кун давомида яъни 1 кун 2018 йил 12 апрель куни Қарши туманидаги 7-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида “Ёшлар-келажак бунёдкори!” шиори остида “Ёшлар фестиваллари”нинг туман босқичи бўлиб ўтди.

Фестивалда Қарши туман маданият бўлими санъаткорларидан Собир Омонов, Висола Чориева, Хусинов Азизбек ва туман 7-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби ва умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари иштирок этишди.

Тадбирда 200 дан ортиқ томошабинлар иштирок этди.

2 кун 13 апрель куни Қарши туман марказий маданият ва аҳоли дам олиш маркази “Ёшлар-келажак бунёдкори!” шиори остида “Ёшлар фестиваллари”ни туман босқичининг якуний гала концерти ва тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбир якунларига кўра 1-ўрин анъанавий чолғу йўналиши бўйича Қарши туман марказий маданият ва ахоли дам олиш маркази қошида ташкил этилган “Зарб” доирачилари тўгараги жамоасига, 1-ўрин 7-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабининг мақомчилар гуруҳига, 2-ўрин анъанавий мақом йўналиши бўйича Чориева Висола, 2-ўрин анъанавий мақом йўналиши бўйича Омонов Собир, 3-ўрин анъанавий мақом йўналиши бўйича Хусинов Азизбеклар лойиқ деб топилиб, диплом ва қимматбахо совғалар билан тақдирландилар.

Тадбирда 150дан ортиқ томошабинлар иштирок этди.

Охирги янгиланиш: 19.04.2018 | 14:39