14 Апрель 2018
“Инсонни илм - маърифат ва обод улуғлайди” мавзусида давра суҳбати

Жиззах вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи Ҳ.Олимжон ва Зулфия филиали ходимлари ҳамда Зомин тумани 92-25 ҳарбий қисм билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 июлдаги “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш янги босқичга кўтариш тўғрисида” ги ПҚ-3160 – сонли қарори ижроси юзасидан музейдаги асори атиқаларни, халқ оммасига намойиш этиш ва уни чуқур ўрганиш мақсадида 13 апрель “Инсонни илм - маърифат ва обод улуғлайди” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Давра суҳбатида ҳарбий қисм курсантлари, музей ходимлари қатнашдилар. Давра суҳбатида Ҳ.Олимжон ва Зулфия филиали катта илмий ходими Н. Мухитдинова сўзга чиқиб у ўз сўзида атоқли ва истеьдодли адибларимиз Ҳамид Олимжон ва Зулфия ҳаёти ва ижоди, ўзбек адабиётини ва маданиятини юксалтиришга қўшган хиссаси, уларнинг асарлари нафақат Ўзбекистонда, балки қардош ҳамдўстлик давлатларида ҳам китобхонлар томонидан севиб ўқилиши, уларниг бир- бирига бўлган севги ва садоқати бугунги авлодга ибрат манбаи бўлиши ҳақида сўз юритди.

Давра суҳбатидан сўнг, Ҳ.Олимжон ва Зулфия филиали кўргазма залларида экскурсия ишлари олиб борилди. Музейга ташриф буюрган курсантлар музей ҳақида ўзларининг ижобий фикрларини айтиб ўтди. Давра суҳбатида 75 нафар иштирокчи қатнашди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Охирги янгиланиш: 19.04.2018 | 14:39