14 Апрель 2018
 "Ўзбек Халқининг миллий таомлар дастурхони" деб номланган танлов бўлиб ўтди

В. Успенский номли РИМАЛ да катта байрам, 5-синфдан бошлаб битирув гурухлар ўртасида  "Ўзбек Халқининг миллий таомлар дастурхони" деб номланган танлов бўлиб ўтди. Санъаткорларнинг  дастурхони уларнинг ижодлари билан ҳамнафасдир. Ўзбек Халқи азалдан меҳмондўст бўлиб ,  Улуғ бобомиз Амир Темурнинг муносиб ворисларидир.  Хар бир синф ўзларининг ноз неъматларга,  турли туман таомларга тўла дастурхонларини намойиш этишди. Миллий либосларда ўзбек халқ қўшиқ ва куйларини ижро этиб, барчани рақсга чорлашди.

Ушбу тадбирларни ўтказишдан мақсад ўқувчиларда ўзбек миллий қадриятлари, урф одатларига бўлган ҳурматни, меҳр муҳаббатни янада ошириш уларни Ватанпарварлик руҳида тарбиялашдир.
Танловда ғолиб чиққан синфлар В. Успенский номли РИМАЛ директори Д. Джамалова томонидан "Фахрий ёрлиқ" билан мукофотландилар. 

 

 

Охирги янгиланиш: 19.04.2018 | 14:39