15 Апрель 2018
 “Обод қишлоқ” дастури доирасидаги тадбирлар

  “Обод қишлоқ” дастури доирасида Жиззах вилоят Мирзачўл тумани Ғалаба қишлоғида ҳам қурилиш, ободонлаштириш ва кўкамламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда.  

    Ушбу олиб борилаётган қурилиш ва таъмирлаш ишларида меҳнат қилаётган туман аҳолиси ва ҳашарчиларнинг маданий дам олишларини мазмунли ташкил этиш мақсадида вилоят маданият бошқармаси томонидан маданий тадбирлар ташкил этилиб келинмоқда.

     2018 йил 13 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Озодбек Назарбеков ҳамда Жиззах вилоят Маданият бошқармаси бошлиғи Комил Фахрадовлар иштирокида  ҳашарчилар ва туман аҳолиси билан ушбу тадбирларнинг ташкил этиш жараёнлари ҳақида тушинтириш ишлари олиб борилди.

Шундан сўнг, “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси вилоят бўлими эстрада хонандалари томонидан концерт дастури намойиш этилди.

 

Охирги янгиланиш: 19.04.2018 | 14:50