15 Апрель 2018
Қозоғистон Республикасида ўтказилган VI Халқаро “Орлеу” кўрик-танловининг ғолиблари

Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактабидан 7 нафар ўқитувчи ҳамда 18 нафар ўқувчилар 2018 йилнинг 4 апрелидан 2018 йилнинг 10 апрелига қадар Қозоғистон Республикаси Алмата шаҳридаги А.Селезнёв номли Хореография билим юртида ўтказиладиган VI Халқаро “Орлеу” кўрик-танловига Ўзбекистон Республикаси номидан иштирок этиш учун бордилар. Ушбу нуфузли Халқаро кўрик-танловда Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби ректори Ш.М.Тохтасимов ҳакамлар ҳайъатининг аъзоси сифатида иштирок этди.

VI Халқаро “Орлеу” кўрик-танловига Қозоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти жамғарма фонди ҳомийлик қилди. VI Халқаро “Орлеу” кўрик-танловида Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Россия, Туркия, Япония, ЮАР давлатларининг вакиллари қатнашдилар. Кўрик-танловда қатнашувчилар сони 147 тани ташкил этди. Кўрик-танлов уч йўналиш “Классик рақс”, “Халқ рақси” ва “Замонавий хореография” йўналишлари бўйича бўлиб ўтди. Йўналишларнинг ҳар бирида қатнашувчилар ёши бўйича гуруҳларга бўлинди. Кўрик-танлов натижаларига кўра бизнинг Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби ўқувчилари қуйидаги совринли ўринларни эгалладилар:

“Классик рақс” йўналиши кичик синф ўқувчилар гуруҳи:

1 – ўрин Қўчқоров Абдуғаффор – педагог Тохтасимова Камила

2 – ўрин Сапаров Бердах – педагог Уразбаева Аделя

Диплом Арсланбаева Муқаддас – педагог Султангирова Ирина

“Классик рақс” ўрта синф ўқувчилар гуруҳи:

Диплом - Оразбаева Аида – педагог Олланазарова Феруза

“Классик рақс” катта синф ўқувчилар гуруҳи:

3 – ўрин Хисматова Ситора – педагог Исаева Галия

“Халқ рақси” кичик синф ўқувчилари гуруҳи:

1 – ўрин Ҳайтматова Карина – педагог Ганиева Мухайё

2 – ўрин Ҳайдаров Диёрбек – педагог Каххаров Эркин

“Халқ рақси” катта синф ўқувчилари гуруҳи:

1 – ўрин Мирзаева Дилноза – педагог Юнусова Дилбар

2 – ўрин Нарзуллаева Фотима – педагог Нигматова Нигина

2 – ўрин Нарзуллаева Зуҳра – педагог Нигматова Нигина

2 – ўрин Мадаминова Мафтуна – педагог Юнусова Дилбар

Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва ҳомийларимиз “Ипотека” банкига VI Ҳалқаро “Орлеу” кўрик-танловида ўқувчиларимизнинг иштирокни таъминлашда ўзларининг беғараз ёрдамларини кўрсатганликлари учун ўз миннатдорчилигини билдириб қолади.

 

Охирги янгиланиш: 22.05.2018 | 22:00