12 Май 2018
Меҳнат фахрийларига эҳтиром

8 май кунидан бошлаб барча маданият ва санъат соҳасида фидокорона меҳнат қилган фахрийларни тақдирлаш бошланган эди.

Бундан олдин маданият вазирлигининг веб- сайти, телеграм ва фейсбук ижтимоий тармоқларида “9-май Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан "Вазир совғаси" номли хайрия акцияси тўғрисида маълумот берилган эди. 

Хайрия акцияси ҳар бир меҳнат фахрийсини кутилмаганда хонадонига ташриф билан давом этди.

Меҳнат фахрийлари кўзларида хурсанчилик ёшлари билан бундай эътибордан мамнунлиги ва йиллар давомида қилган меҳнатлари зоя ўтмаганлиги, ёш авлод учун ўрнак бўлаётганликларини эътироф этишди. 

 

Охирги янгиланиш: 22.05.2018 | 22:00