12 Май 2018
Инсон улуғ- хотира муқаддас!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги ПФ-5417-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг 9 май куни Бухоро вилоятида байрат тадбири ўзгача кайфият ва кўтаринки руҳда нишонланди.

Мазкур сана муносабати билан шаҳар марказида бунёд этилган “Хотира майдони”да бошланган асосий тадбирлар, “Абу Али Ибин Сино” номидаги фавворалар майдонида давом этди.

Унда вилоят ҳокимлиги вакиллари, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, уруш ва меҳнат фахрийлари ва кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди.

Даставвал, вилоят ҳокими Ў.Барноев бошчилигида “Хотира майдони”да қад ростлаган мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбар қўйилди.

Тадбирда намойиш этилган II жаҳон уруши йилларида халқимизнинг оғир турмуши, кўрсатган мардлик ва жасорати акс этган саҳна кўринишлари, куй-қўшиқлар йиғилганларга олам-олам таъсурот қолдирди.

Шунингдек Бухоро шаҳридаги “Шербудин” маросимлар уйида уриш ва меҳнат фахрийлари учун дастурхон ёзилиб маданий дастур ташкил қилинди.

 

Охирги янгиланиш: 19.08.2018 | 12:09