12 Май 2018
Фарғона вилояти қўғирчоқ театрида маҳорат дарслари

Жорий йил 7 майдан 11 май кунига қадар Фарғона вилояти қўғирчоқ театри таклифига биноан, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти профессори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи М.Ашурова актёрлик маҳорати бўйича Фарғона вилояти қўғирчоқ театри ижодий ходимларига маҳорат дарсларини намойиш этди.

Дарслар давомида актёрлар қўғирчоқ ўйнатиш техникаси, саҳна нутқи, саҳна харакати каби мавзуларда ўз маҳоратларини оширдилар.

Бу каби ташкил этилган маҳорат дарслари нафақат ёшлар, балким устозларни ҳам янада билим амалиётлари ва кўникмаларини оширади.

 

Охирги янгиланиш: 19.08.2018 | 12:09