12 Май 2018
Озодбек Назарбеков Тожикистонда

10-11 май кунлари Ўзбекистон Республикаси Халқ артисти Озодбек Назарбеков Тожикистон Республикасига концерт гастроли билан ташриф буюрди.

Хўжанд шаҳридаги "Қасри варзеш" спорт саройида О.Назарбеков махсус тайёрланган ўз концерт дастури билан уч минг (3000) кишилик зални хушнуд этди.

Концертда нафақат куй-қўшиқлар ижро этилди, жозибадор саҳналаштирилган рақс дасталари ҳам намойиш қилинди.

Концерт томошасидан сўнг, томошабинлар бундай дастурларни мунтазам равишда ўтказилишини сўрашди ва икки давлатнинг қардошлик алоқалари доимий бардавом бўлишини эътироф этишди.

 

Охирги янгиланиш: 19.08.2018 | 12:09