14 Май 2018
“Инсон қадрини улуғлаган адиб” мавзусидаги адабий бадиий тадбир

2018 йил 11 май соат 15.00 да Сергей Петрович Бородин уй музейи

Буюк адиб ва жамоат арбоби Чингиз Айтматовни хотирлаб

“Инсон қадрини улуғлаган адиб” мавзусидаги адабий бадиий тадбир ўтказилди.

Тадбирда Тошкент Ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ўқитувчи талабалари, Сергей Петрович Бородин уй музейи ходимлари, Ўзбекистон қозоқ миллий маданий маркази, Ўзбекистон ва Қирғизистон Дўстлик маркази, “Лашкарбеги”, “Олтинтепа” МФЙлари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этишди. Тадбир Тошкент Ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти маданият саройида ўтказилди.

Кириш сўзини Сергей Бородин уй-музейи директори -Ахунова Гулчехра Бахадировна очиб берди.

Тошкент Ирригация ва қишлоқхўжалигини механизациялаш муҳандислари институти маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректори -Шавазов Қодиржон Очилович ушбу тадбирни Республика мақёсида кенг жамоатчилик орасида тарғиб этилаётгани хақида гапирди.

Ўзбекистон ва Қирғизистон Дўстлик маркази ижрочи директори, филология фанлари номзоди Зухриддин Исомиддинов -ўтган асрнинг 80-йилларида собиқ Марказ томонидан уюштирилган “ўзбек иши”, “пахта иши” каби ноҳақ сиёсий кампаниялар чоғида Чингиз Айтматовнинг адолат ва ҳақиқат куйчиси сифатида халқимизнинг шаъни ва обрў-эътиборини катта минбарлардан туриб мардона ҳимоя қилганини, халқимиз ҳамиша миннатдорлик билан эслайди. Бетакрор ижодкорнинг давлатимиз томонидан “Дўстлик” ва “Буюк хизматлари учун” орденлари билан тақдирлангани ҳам шундан далолат бериши, Атоқли адиб ўзбек адабиёти ва санъатининг йирик намояндалари билан яқин дўст ва ижодий ҳамкор бўлгани ёш адибларимиз учун юксак ибрат намунаси эканлиги ҳақида айтиб ўтди.

Тадбирда сўз олганҚирғизистон матбуот ва ахборот агентлиги мухаррири Қурбонов Тўламбой -Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги муносабатлар тарихида янги давр бошланган, ҳозирги пайтда Чингиз Айтматовнинг ўлмас бадиий мероси халқларимиз учун янада муҳим аҳамият касб этмоқда. Унинг гуманизм ва эзгулик ғояларини, миллий ва умумбашарий қадриятлар, турли миллатлар ва элатлар ўртасида ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик ришталарини мустаҳкамлашга қаратилган, баркамол асарлари мамлакатимизда миллионлаб нусхаларда нашр этилмоқда. Ўзбекистон Миллий университетида ташкил этилган “Чингиз Айтматов ва Ўзбекистон” доимий экспозицияси фаолият ҳақида сўзлади.

Ёқубжон Хўжамбердиев – журналист-Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевни Тошкент шаҳри, 2018 йил 2 апрель куни Буюк адиб ва жамоат арбоби Чингиз Айтматов нафақат қирғиз эли, айни пайтда, бутун туркий мамлакатлар, жумладан, ўзбек халқи учун ҳам азиз ва қадрли сиймо, Ўзбекистоннинг улкан дўсти эканлиги,
Чингиз Айтматов минтақамиз тинчлиги ва осойишталиги, унинг келажаги ва равнақи, халқларимиз ўртасида дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, уларни турли зиддият ва қарама-қаршиликлардан асраш йўлида фидокорона фаолият олиб борганлиги ҳақида сўз юритди.

Шунингдек тадбир юқори савида ўтказилиши учун Ўзбекистон қирғиз миллий маданий маркази хонандалари Усмонова Гулзода, Бекбол Холмуродовлар ижросида куй ва қўшиқлар ижро этилди.

 

Охирги янгиланиш: 22.05.2018 | 22:00