15 Май 2018
ЯПОНИЯДА ЎЗБЕКИСТОН МАДАНИЯТИ КУНЛАРИ

Жорий йилнинг 15-22 май кунлари кунчиқар мамлакат Японияда Ўзбекистон ҳафталигининг очилиш маросими бошланди. Мазкур ҳафталик доирасида Япониянинг Токио, Нагоя ва Осака шаҳарларида концерт ва миллий урф-одатларимиз, қадриятларимизни ифода этувчи фото кўргазма намойишлари ўтказилиши режалаштирилган.

15-16 май куни Токио ва Ногая шаҳарларида Ўзбекистон амалий санъати ва фото кўргазмаси ташкил этилади.

Ҳафталик доирасида “Каnku Yabinaku-2018” халқаро туристик кўргазмасида Ўзбекистон тақдимот кўргазмаси ҳам режалаштирилган. Ўзбекистон маданияти кунлари дастури доирасида мезбонларни қадимий ва замонавий Ўзбек диёри билан яқиндан танишиш, улардаги сайёҳлик тажрибасини ўрганиш ҳам назарда тутилган. Учта йирик шаҳарларида ўтказилиши режалаштирилган концерт дастурлари эса японияликларни бефарқ қолдирмаслиги ва ўзбек санъати бўлган қизиқишларини икки ҳисса ошириши аниқ.

Охирги янгиланиш: 21.07.2018 | 17:08