15 Май 2018
“Мудом қалбимиздасиз” деб номланган хотира кечаси ўтказилди

2018 йил 15 май куни Гулистон санъат коллежининг Фаоллар залида “Актёрлик санъати ва халқ ижодиёти кафедраси” Гулистон санъат коллежида самарали меҳнати билан ўчмас из қолдирган устозлар Тўхтаниёз Тожиев ҳамда Бибисора Тожиеваларнинг ёрқин хотирасига бағишланган “Мудом қалбимиздасиз” деб номланган хотира кечаси ўтказилди.

Тадбирни Гулистон санъат коллежи директори Адхам Саманов Ҳамидович очиб берди. Ушбу кечада Тўхтаниёз Тожиев, Бибисора Тожиева ҳамда коллежимизда фаолият юритиб ўтган мархум устозларимиз хотираси ёдга олинди ва уларнинг ижодий ишларидан наъмуналар ижро этилди.

Жумладан, “Актёрлик санъати ва халқ ижодиёти кафедраси” ўқитувчи ва ўқувчилари томонидан тайёрланган мархум устозимиз Тўхтаниёз Тожиев ижодига мансуб “Шайтон тўри” спектакли намойиш этилди. Ушбу хотира кечаси ўқувчи-ёшларда катта таассурот қолдирди.

 

Охирги янгиланиш: 16.11.2018 | 23:05