16 Май 2018
Токио Миллий музейи директори ҳамда ЎзР Маданият вазирининг ўринбосари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

Японияда давом этаётган Ўзбекистон маданияти кунлари доирасида Токио Миллий музейи директори жаноб М.Зения ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири ўринбосари К.Акилова ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Токио Миллий музейи Япониянинг қадимий ва йирик музейи ҳисобланиб, жуда катта маданий марказдир. Музей фондида тасвирий ва амалий санъат, ҳайкалтарошлик намуналаридан ташқари металдан ишланган нодир буюмлар, кулолчилик маҳсулотлари, қуроллар, меъморий ёдгорликлар макетлари сақланади.

Музей 5 та бинони қамраб олган бўлиб, маҳобатли кўринишга эга.

Музей бўйлаб саёҳат қилар экансиз, япон халқининг кенг маданий мероси билан яқиндан танишишга муваффақ бўласиз.

Учрашув давомида томонлар мамлакатлараро дўстлик ва ҳамкорлик, маданий алоқаларни мустаҳкамлаш борасида сўз юритдилар.

 

Охирги янгиланиш: 21.07.2018 | 17:08