16 Май 2018
Воз кечилган ўғил

Жиззах вилояти мусиқали драма театри ёш қаламкаши Сардор Ҳамроев қаламига мансуб "Баҳодир" психологик драма спектакли билан Фарғона вилоятига ижодий сафар уюштирилди. Фарғона аҳолиси Жиззахлик ижодкорларни жуда илиқ кутиб олишди. Спектакл ҳозирги кунда халқаро хамжамиятни ташвишга солаётган диний эктремизм ва терроризмга қарши курашга чорловчи драма десак адашмаган бўламиз. Асар бош қахрамони Баҳодир ҳарбий хизматдан сўнг имтиёзли равишда грант асосида олийгоҳга ўқишга қабул қилинади у ерда Асрор исмли йигит билан дўстлашади. Дўстининг қистови билан ётоқхонадан рустам исимли нотаниш одамнинг уйига кўчиб ўтишади ва шу ерда унинг хаётини мутлоқ ўзгартириб юборадиган воқеа содир бўлади. Асрор Рустам ака таьсирида диний оқимга қўшилиб қолганини сезгач, уни бу йўлдан қайтармоқчи бўлади. Аммо унинг барча урунишлари зоя кетади. Воқеалар ривожи давомида асрорнинг отаси Мардон ота ўғлини террорчи бўлиш мақсадидан қайтара олмагач, уни оқ қилади. Спектакл 10-11-12-май кунлари Ислом Каримов номидаги театр ва консерт саройида намойиш этилди.

 

Охирги янгиланиш: 16.11.2018 | 23:05