17 Май 2018
Токиода “Akasaka Hall” саройида Ўзбекистон ҳафталигининг тантанали очилиши маросими бўлиб ўтди

16 май куни Токио шаҳрининг Akasaka Hall концерт саройида Ўзбекистон ҳафталигининг тантанали очилиши маросими бўлиб ўтди. Ўзбек санъат усталари миллий либосларда ўз маҳоратларини японияликлар саҳнасида намоён этишди.

Миллий санъатимизнинг дарғаларини Япония давлатида илк маротаба очиб берилиши барчани қувонтирди.

Япония халқи бу каби концерт ва кўргазма томошалари ташкил этилишида икки давлат раҳбарларига ўз миннатдорчиликларини билдиришди.

Бежиз айтилмайдику аҳир санъат тилсиз барча ҳалқларни бирлаштиради, унга ҳеч қандай воситачи керак эмас, миллий урф-одатларимизни ва қадриятларимизни акс эттирган Ўзбекистон ҳафталиги барчага манзур бўлмоқда.

 

Охирги янгиланиш: 22.05.2018 | 22:00