17 Май 2018
Хитой Халқ Республикасида ШҲТга аъзо давлатларнинг маданият вазирлари расмий учрашди

Жорий йилнинг 16-17 май кунлари Хитой Халқ Республикаси Сания шаҳрида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатларнинг маданият вазирлари расмий учрашди.

Навбатдаги 15чи мажлисда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Озодбек Назарбеков иштирок этди.

Учрашув доирасида Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Хитой Халқ Республикасининг Маданият ва туризм вазири Ло Шуган билан расмий учрашди.

Икки томонлама маданий алоқаларни ривожлантириш мақсадида икки давлат маданият вакиллари истиқболдаги бир қатор келишувларни имзолашди.

 

Охирги янгиланиш: 22.10.2018 | 17:38