31 Май 2018
304 буйруқ -ВМ 341-сонли қарори ижросини таъминлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил

7 майдаги 341-сонли қарори ижросини таъминлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 11 сентябрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” ЎРҚ-445-сонли Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги “Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги Намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида” 341-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида

                                                                      БУЮРАМАН:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сонли “Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги Намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида” қарори маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига бир қатор ўзгартириш ва кўшимчалар киритилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигида жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги Низом янги таҳрири 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Марказий аппаратнинг кадрлар таркибида ўзгаришлар бўлганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигида жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш бўйича ишчи гурух таркиби 2-иловага мувофиқ шакллантирилсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ва виртуал қабулхонаси орқали келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш схемаси 3-иловага ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ва виртуал қабулхонаси орқали келиб тушган мурожаатларни назоратга олиш ва ҳисоботни юритиш схемаси 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

5. Вазир ўринбосарлари, марказий аппарат бошқарма (шўъба) бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси маданият вазири, вилоятлар ва Тошкент шахар маданият бош бошқармалари бошлиқлари ҳамда республика ташкилот ва муассасалари раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхоналари ва виртуал қабулхонасидан келиб тушган мурожаатларни биринчи навбатда кўриб чиқиб, масалани амалий ҳал қилинишига алоҳида эътибор қаратсин.

6. Вазирликнинг Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш бўйича бош мутахассиси Э.Худоев:

жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини кўриб чиқиш юзасидан қонун талаблари бузилишига йўл қўйган масъул ходимларга нисбатан қатъий жавобгарлик чоралари кўриш бўйича таклифлар киритсин;

топшириқларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажарилиши юзасидан қатъий назорат ўрнатсин ва амалий мониторинг олиб борсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2017 йил 18 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунига ўзгартиш ва кўшимчалар киритиш ҳақидаги 2017 йил 11 сентябрдаги ЎРҚ-445-сон Қонуни ижроси тўғрисида”ги 661-сонли буйруғи ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

8. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

 

 

                  Вазир ўринбосари                                                         У.Қўқонбоев

 

Охирги янгиланиш: 20.07.2019 | 23:27