08 Июнь 2018
Термиз археология музейи ва Марказий Осиё тадқиқотлари халқаро институти Меморандум имзолади

2018 йил 7 июнь куни Термиз археология музейи ва Марказий Осиё тадқиқотлари халқаро институти билан икки томонлама меморандум имзоланди. Ушбу меморандум Атроф-муҳит, археология, тарих, санъат тарихи, дин тарихи, фан тарихи, этнография, тарихий география, каби моддий ва номоддий маданий меросни илмий тадқиқ этишни амалга ошириш мақсадида ўзаро ҳамкорлик ҳақидаги битим ҳисобланади.

Ушбу икки томонлама меморандум Термиз археология музейи директори У.Худойбердиев ва Марказий Осиё тадқиқотлари халқаро институти директори Д.А.Воякинлар томонидан имзоланди. Кейинги ўринларда томонлар деб номланадиган низом асосида амалга оширилувчи юқорида келтириб ўтилган келишувларни бажаришда муҳим ҳужжат ҳисобланади.

 

Охирги янгиланиш: 18.06.2018 | 18:39