08 Июнь 2018
“OPEN SOUTH” Халқаро Бизнес Форуми доирасида

2018 йил 2-3 июн кунлари Термиз археология музейига халқаро бизнес доира вакиллари ва бир неча хорижий давлатларнинг элчилари ташриф буюришди. Сурхон воҳаси азал-азалдан барчани ўзига мафтун этган диёр. Бу ўлканинг бетакрор табиати, бой маданий мероси ва эртанги ҳаётга бўлган интилиши туфайли воҳада биринчи марта нуфузли мамлакатлар ва бизнес доира вакиллари иштирокида халқаро “OPEN SOUTH” INTERNATIONAL BUSINESS FORUMI ташкил этилди. Термиз шаҳридаги Ёшлар маркази биносида ташриф буюрган хорижлик меҳмонларни вилоят ҳокими Э.Турдимов воҳанинг иқтисодий имкониятлар ва экспорт қуввати ҳамда туристик маршруртларнинг ривожлантиришда амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди. Хорижликлар билан тўғридан-тўғри инвестицион муҳитини янгича қиёфада барпо қилишдан иборат. Бунинг учун эса давлатнинг кафолат тизими бўлиши таькидланди. Икки кун давомида вазирлик ва идоралар, Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналар раҳбарлари, 20 та мамлакатдан бўлган хорижий компания раҳбарлари ҳамда минтақадаги қишлоқ хўжалиги, туризм, савдо соҳаси билан шуғулланувчи 180 дан ортиқ вакилларни бир минтақада бирлаштирди. Тадбирлар ниҳоясида умумий қиймати 365 миллион долларлик 60 та келишув шартномалари имзоланди.

Тадбирнинг иккинчи куни меҳмонлар воҳанинг диққатга сазовор жойлари жумладан, Термиз археология музейида бўлиб, қадим Сурхон воҳасининг бой ўтмиши ҳақида қимматли маълумотларни олишди.

Таиланднинг Бангок шаҳридан Буддавийлик илмий тадқиқот институти профессор ва тадқиқотчилари Phrathepprasitthimon, Phrakhruthawornkijjarak, Hrakhrusophonrattanapanya, Phrakhruwinathorn koon, Boonyasopholphong /Phansakmrлар, Белоруссиядан Трактор заводи директори О.Синько ҳамда “МАЗ-Тошкент” хорижий корхонасининг директори Валерий Валерийивеч Жигунов, Хиндистон Республикасининг Ўзбекситондаги элчихонаси вакили S.Kumar, Авфғонистон Ислом Республикасининг Ўзбекситондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Саид Шаҳобиддин Тимурий, Қуввайтниг Ўзбекситондаги элчихонаси вакили Ahmed al Xolid al Jeeran, Индонезияниг Ўзбекситондаги элчихонаси биринчи котиби Старлет Юниарти Коенарди, Украинаниг Ўзбекситондаги элчиси Юрий Савченко ва бошқа дипломатик ва бизнес доира вакилларига музейнинг илмий ҳодимлари Р.Худойбердиев, Ш.Хўжақулова ва Ш.Раджаповлар томонидан экскурсия ташкил этилди.

 

Охирги янгиланиш: 18.06.2018 | 18:39