09 Июнь 2018
Қозон шаҳрида V Халқаро Театр фестиваль-форуми бўлиб ўтди

2018-йил 27-майдан 31-майгача Татаристон Республикасининг Қозон шаҳрида V Халқаро Театр фестиваль-форуми бўлиб ўтди. Бу форумда Европа ва Осиё мамлакатларидан делегантлар иштирок этди.

Форумда халқаро таниқли театршунослар, олимлар, таниқли режиссёрлар, актёрлар ва театр арбоблари билан конференциялар, семинар ва мастер-класс дарслари ўтказилди.

Айниқса Колумбиялик режиссёр жаноб Алехандро саҳналаштирган "Колумбиялик телба" спектаклининг намойиши жуда қизиқарли ўтди.

Ўзбекистон Республикасидан Ўзбекистонда хизмат кўрсанган артист Фатхулла Масудов ва Асадилло Набиевлар меҳмон сифатида таклиф қилинди. Ф.Масудов ва А.Набиев семинар, мастер-классларда қатнашиб, ўзбек театр ва кино санъатининг юксаклигини таърифлашди.

Айниқса, Татаристонлик ижодкорлар ўзбек театр ва кино санъатига катта хурмат билдириб, марҳум устозлар Аброр Ҳидоятов, Сора Эшонтўраева, Шукур Бурхонов, Наби Рахимов, Ғани Аъзамов, Олим Хўжаевларни эслаб ёдлашди.

 

Охирги янгиланиш: 22.10.2018 | 17:38