09 Июнь 2018
Тошкент вилояти вакиллари Туркиянинг “Рамазон” фестиваль ярмаркасида

2018 йил 29 майдан 5 июнь кунига қадар Тошкент вилояти хокимлигининг махсус делегати Туркия Республикасининг Анқара шаҳрида ўтказилган “Рамазон” фестиваль ярмаркасида иштирок этди.

Фестивалнинг бадий қисмида Тошкент вилояти Маданият бошқармаси қошидаги “Шош наволари” ашула ва рақс ансамбли иштирок этиб, дастурда ўзбек ҳалқининг миллий мумтоз ҳамда фольклор қўшиқларини маромига етказиб ижро этди ва Туркия Республикасининг бир қатор ҳукумат вакиллари ҳамда Туркия ҳалқининг этирофи ва олқишига сазавор бўлди.

Ушбу ижодий чиқишлар Анқара ҳокимлиги ва Туркия Республикасидаги Ўзбекистон элчихонаси билан ҳамкорликда Анқара шаҳрининг бир қатор кўнгил очар масканларида давом этган. Жумладан: Анқара шаҳрида жойлашган “Emir Timur” боғида, Самарқанд сўфраси ва бошқа кўплаб жойларда бўлиб ўтган.

Сафар сўнгида Ўзбекистон вакилларини Туркияда Республикаси ҳукумати вакиллари бир қатор қимматбаҳо совғалар ва ташаккурномалар билан тақдирлади.

 

Охирги янгиланиш: 18.06.2018 | 18:39