11 Июнь 2018
Термиз санъат коллежида Давлат аттестацияси

2018 йил 9 июндан бошлаб Термиз санъат коллежида 2017/2018 ўқув йили битирувчиларининг Давлат аттестацияси бошланди.

Ушбу аттестацияларда битирувчиларнинг амалий ва назарий равишда олган билим ва кўникмалари саҳналарда кўрсатилди.

Битирувчилар томонидан амалий ва бадиий расм кўргазмалари намойиш этилди.

Ушбу имтиҳон жараёнлари Давлат аттестацияси раислари Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институти "миллий қўшиқчилик" кафедраси катта ўқитувчиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Комил Шерматов, Термиз Давлат Универститети тарих факультети катта ўқитувчиси Шамсиддин Худойбердиев, Сурхондарё вилоят Маданият бошқармаси "Халқ ижодиёти" бўлими бошлиғи Алланазар Эшмурзаевлар томонидан кузатиб борилди.

Ўқув йиллари давомида битирувчилар олган билимларини муваффақиятли намойиш этишди.

Давлат аттестация имтиҳонлари давом этмоқда.

 

Охирги янгиланиш: 18.06.2018 | 18:39