12 Июнь 2018
Кичкинтойлар ҳузурида

Хоразм вилояти қўғирчоқ театри 11 июнь куни репертуардаги энг томошабоп қувноқ томошалардан “Хива лазгиси” спектакли билан қадимий Хива шаҳридаги 6 ва 8 сон Мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчи болажонлари ҳузурида бўлишди.

Фарзандларимиз қалбида эзгулик, дўстлик, эл-юртга муҳаббат туйғуларини уйғотишга хизмат қиладиган ушбу спектаклда миллий қадриятларимиз ўз ифодасини топган. Қўғирчоқ спектакли бўлса-да, ўзига хос бадиий юки бўлган мазкур саҳна асари намойишлари ҳар иккала таълим-тарбия маскани болажонларида улкан таассуротлар қолдирди.

Театр ижодкорларининг моҳирона ижроларидан хурсанд бўлган муассасалар маъмурияти актёрлар жамоасига алоҳида миннатдорчилик билдиришиб, улардан яна янги театр томошаларини кутиб қолишларини айтишди.

Охирги янгиланиш: 12.12.2018 | 17:50