12 Июнь 2018
Ҳамкорлик инновацион ғояларни қўллаб-қувватлаш тадбирлари

Жорий йилнинг 8 июнь куни соат 14.00да Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазирлиги ва  И.Каримов номли Тошкент Техника Университети билан ҳамкорликда инновацион ғояларни қўллаб- қувватлаш мақсадида тадбир ташкил этилди.

Ушбу тадбирда И.Каримов номли Тошкент Давлат техника университети, Инха университети. Турин политехника университети, Жиззах политехника  университети билан ҳамкорликда ўтказилди. Университет фойёсида Ёшлар оркестри томонидан ижро этилган наволар байрам тадбирига ўзгача тароват бағишлади.

Университетларда таҳсил олаётган ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида улар ўртасида Меморандум имзоланди.

Бундан ташқари тадбирда талабалар томонидан яратилган инновацион ишланмалар намойиши ташкил этилиб, талабалар ўртасида ўзаро инновацион ғоялар устида фикр алмашилди.

Пресс-клуб доирасида ўтган суҳбатда Университет ректорлари ва Инновацияларни ривожлантириш Вазирлигидан ташриф буюрган раҳбарияти ёшларни барча саволларига жавоб беришди.

Тадбирда Инновацияларни ривожлантириш вазирлиги хамда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ўртасида қизғин давра суҳбати бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва саньат кўргазмаси  директори сўзга чикиб, И.Каримов номидаги Тошкент Техника Университети ректори Садритдин Турабджановга ёшларга таълим масканида яратилаётган шарт-шароитлари ва уларни қўллаб-қувватлашда шижоаткорлиги, инновацион ғояларни яратишда амалий кўмак бераётгани учун Маданият Вазирлиги томонидан "Ташаккурнома" билан такдирланди.

 

Охирги янгиланиш: 13.12.2018 | 17:45