12 Июнь 2018
Ўзбекистон давлат консерваториясида битирувчиларнинг Давлат имтиҳонлари

Барча Олий таълим муассасаларидаги каби Ўзбекистон давлат консерваториясида ҳам ўқув йили ўз ниҳоясига етиб бормоқда. Айни дам бакалавр ва магистратура босқичида таҳсил олган битирувчилар Давлат имтиҳонларида ижро дастурининг тақдимоти билан банд.

Бугун консерваториянинг “Анънанвий чолғу ижрочилиги” йўналиши бакалавр босқичини битираётган талаба созандалар Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист А. Дадаев раислигидаги Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист М.Зияева, доцент И.Тошпўлатова ҳамда профессор А.Умаровлардан таркиб топган Давлат Аттестация комиссиясига тўрт йил давомида қандай билимларга эга бўлганликларини ижро маҳорати орқали намойиш этишмоқда. Қувонарлиси, ушбу жараённи Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири – Ўзбекистон давлат консерваторияси ректори Б. Сайфуллаев бевосита кузатиб, уларнинг ижро дастурлари билан яқиндан танишди. Айниқса, битирувчилар О.Ортиқовнинг дутор,

У.Пардаев ғижжак созида ижро этган куйлари катта тааъсурот қолдирди ҳамда битирувчиларнинг ижро маҳоратидан мамнун ҳолда уларга янги зафарлар ва ҳаётда улкан ютуқларга эришишлари, маданиятимиз ривожига улкан ҳисса қўшишларига ишонишини айтиб уларни табриклади.

Сўнгра, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири – Ўзбекистон давлат консерваторияси ректори Б. Сайфуллаев консерваториянинг “Хор дирижёрлиги” йўналиши магистрлариниг Давлат Аттестация комиссиясига топшираётган ижро дастурини тинглаб, уларнинг келгуси ижодий фаолиятларига омадлар тилади.

Бугун консерваторияни битираётган талаба-ёшлар йиллар давомида консерваторияда олган билимлари асосида эндиликда ёш мутахасис сифатида маданиятимиз ривожига ўз ҳиссаларини қўшиш мақсадида катта ҳаётга қадам қўймоқдалар. Биз уларга янги ижодий зафарлар ва мувофаққиятлар тилаймиз.

 

Охирги янгиланиш: 19.08.2018 | 12:09