12 Июнь 2018
Фориш туманида Ёшлар фестивали

Ёшлар масалалари бўйича республика идоралараро кенгашининг “Ёшлар-келажак бунёдкори!” шиори остида “Ёшлар фестиваллари”ни ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида 2018 йил 8 февралдаги 4-сонли мажлис баёни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслахатчисининг 2018 йил 19 февралдаги 2632-хх-сонли топшириғи, Ўзбекистон Республикаси маданият вазирлигининг 2018 йил 21 февралдаги 107-сонли, маданият бошқармасининг 2018 йил 15 мартдаги 45-сонли буйруқлари ижросини таъминлаш мақсадида 30 июнь “Ёшлар куни” муносабати билан тумандаги барча маҳалла фуқаролар йиғинида ёшлар сайилларини ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланган.

Чора-тадбирлар режасига асосан 2018 йил 11 июнь куни Норвон маҳалла фуқаролар йиғинида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши билан ҳамкорликда “Ёшлар келажак бунёдкор” шиори остида ёшлар сайллари ўтказилди.

Ушбу сайилда “Китобхонлик викториналари” китоб ярмаркалари, ёшлар бандлигини таминлаш мақсадида “Мехнат ярмаркалари”, ёш ижодкорлар томонидан “Назм вам наво”, “Ёш рассомлар” ,“Ёш ихтирочилар”, “Ёш шоирлар”, “Дунё рақслари” кўрик-танловлари ҳамда “Мен ва ёшлар иттифоқи” акцияси доирасида “Биз соғлом турмуш тарафдоримиз” шиори остида спортнинг шахмат-шашка, теннис, футбол, сузиш, стол тенниси, волейбол каби турлари бўйича спорт мусобақалари, арқон тортиш, кураш, тош кўтариш каби “Миллий ўйинлар” спорт фестивали бўлиб ўтди.

Фестивалда туман прокурорининг ўринбосари А.Абдунабиев иштирок этиб барча йғилганларни фестиваль билан табриклаб, иштирокчиларга омад тилади.

Фестивалда қатнашган ва ғолиб бўлган иштирокчиларнинг барчасига фестиваль ташкилий қўмитасининг диплом, фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди. Фестивалда туман маданият бўлими томонидан концерт дастури намойиш этилди ва фестиваль томошасига 300 нафарга яқин ёшларнинг иштироки таъминланди.

 

Охирги янгиланиш: 15.10.2018 | 11:56