13 Июнь 2018
"Ягонасан, муқаддас Ватан!" республика кўрик-танловининг Термиз шаҳар босқичи

2018 йил 12 июнь куни Термиз шаҳар 2-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида "Ягонасан, муқаддас Ватан!" республика кўрик-танловининг Термиз шаҳар босқичи бўлиб ўтди. Термиз санъат коллежида таҳсил олаётган ўқувчилар ҳам ушбу кўрик-танловда фаол иштирок этиб, юқори натижаларни қўлга киритишди. Хусуан, Академик вокал артисти йўналиши 2-босқич ўқувчиси Тўраев Ойбек фахрли 1-ўринни қўлга киритди, шунингдек Анъанавий ижрочилик йўналиши 1-босқич ўқувчиси Сувонқулова бону 3-ўринни қўлга киритди.

 

Охирги янгиланиш: 18.06.2018 | 18:39