13 Июнь 2018
Хоразм вилояти «Обод қишлоқ» дастурига ўз хиссасини қўшмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартдаги «Обод қишлоқ» дастури тўғрисида»ги Фармони, «Обод қишлоқ» дастурини 2018 йилда амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3630-сон қарори ижросини таъминлаш, қишлоқ аҳоли пунктларининг меъморий қиёфасини тубдан янгилаш, ҳудудларни комплекс ривожлантириш, йўл-транспорт инфратузилмаси, муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини барпо этиш ҳамда шу асосда аҳолининг турмуш маданиятини юксалтириш мақсадида амалга оширилаётган ишларга муносиб ҳисса қўшиш мақсадида:

Хоразм вилоят ҳокимлиги, Хоразм вилоят Маданият бошқармаси ҳамда Ўзбеккоцерт ДМ ҳудудий бўлими билан ҳамкорликда вилоят бўйлаб
“Обод қишлоқ – обод юрт” шиори остида ҳайрия галаконцерти режа-графиги ишлаб чиқилди. Галаконцертларга 30 нафардан ортиқ эл ардоғидаги санъаткорлардан жалб қилиниб, 3 та гуруҳ шакллантирилди.

Мазкур галаконцертга 7 июнь куни Урганч шаҳри марказидаги “Авесто” амфитеатрида тантанали равишда старт берилди. Концертлар юқори савияда ўтказилмоқда.

Галаконцерт доирасида тарғибот-ташвиқот ишлари ҳам йўлга қўйилиб, дастур сценарийсида ватанпарварлик, элга садоқат, қишлоқлар ободлиги мавзуларига доир қўшиқлар билан бир қаторда шўх рақсбоп тароналар ижро қилиниб, томошабинларнинг кайфиятини юқори даражаларга кўтармоқда. Концертлар 16 июньгача давом этади.

Ҳайрия концертлардан тушган маблағлар тўлалигича қишлоқларимиз ободлиги учун сарфланади.

 

Охирги янгиланиш: 12.12.2018 | 17:50