13 Июнь 2018
Билим ва малакани ошириш

Сирдарё вилоятидаги рақс ўқитувчилари ва балетмейстерлари Тошкент Давлат миллий рақс ва хореография олий мактабига ташриф буюришди.

Жорий йилнинг 12 июнь куни Сирдарё вилояти маданият бошқармаси тасарруфидаги Болалар мусиқа ва санъат мактаби, Гулистон санъат коллежи ҳамда туман шаҳар маданият бўлимлари қошидаги барча рақс йўналиши ўқитувчилари ва балетмейстерлари Тошкент Давлат миллий рақс ва хореография олий мактабига бир кунлик саёҳат қилишиб, олий мактаб ўқувчиларининг битирув имтиҳонлари жараёнида иштирок этишди ҳамда мактаб педагогларидан билим ва малакаларини оширишди.

Шунингдек, 35 нафар рақс йўналиши ўқитувчи ва балетмейстерлари Тошкент Давлат миллий театрида Усмон Аъзим қаламига мансуб бўлган “Истиқбол сари” спектаклини томоша қилиб, маънавий ва маданий хордиқ чиқаришди.

 

Охирги янгиланиш: 15.10.2018 | 11:56