14 Июнь 2018
20-26 июнь кунлари Фарғона Водийсида “Open Air-Oлтин Водий” номли концерт томошалари ўтказилади

Жорий йилнинг 20-26 июнь кунлари Наманган, Андижон, Фарғона ва Қўқон шаҳарларида “Open Air-Oлтин Водий” номли концертлари бўлиб ўтади. Тадбирлар доирасида томошабинлар Ўзбекистон миллий симфоник оркестри, таниқли санъаткорлар ва дирижёр Кабдурахманов Алибек бошчилигидаги созандалар ансамбли ижроларидан баҳраманд бўлишади.

Режа асосида ташкил этилган барча концерт дастурлари маданий мерос объектлари ва вилоят театрларининг олд майдонларида ўтказилади. Концертлар Наманганда- А.Навоий номидаги вилоят мусиқали драма ва комедия театри олидида, Андижонда- “Андижон Регистони” ҳиёбонида, Фарғонада- И.Каримов номидаги Театр-концерт сароий қаршисида ва Қўқонда-“Худоёрхон” саройи қаршисида ўтказилиши белгиланган.

Ҳар бир тадбирга катта тайёргарлик кўрилмоқда, 1500 ўринли ўриндиқлар, махсус чироқ мосламалари ва катта экран қўйилиши режалаштирилган.

Концертда Исмоил Жалилов, Хуршид Иноғомов, Ширин Маматова, Акилбек Пиязов, Дамир Рахмонов, Милена Матмусаева, Алимбой Каримбоев, Абдулла Ширинов ва “GRAND VOICE” ансамбли иштирок этади.

Охирги янгиланиш: 18.06.2018 | 18:39