14 Июнь 2018
Ёз ўтмоқда соз

Хоразм вилояти қўғирчоқ театри 14-июнь куни ёшларимизнинг истироҳат онларини мазмунли ўтказиш мақсадидаги ҳайрли тадбирлар доирасида махсус режали жадвал асосида вилоятнинг Янгиариқ туманидаги “Учқун” болалар оромгоҳида 270 нафар, “Иқтидор” оромгохида 340 нафар дам олувчи болалар ҳузурида театр репертуаридаги “Хива лазгиси ” спектаклини намойиш этишди. Оромгоҳдаги ўсмирлар ва болаларда ажойиб хайрат хисларини уйғота олган актёрлар жамоаси ҳам бажарилган ишлари ва намойишларидан ҳузур олиб қайтишди.

 

 

Охирги янгиланиш: 15.10.2018 | 11:56